Спорт курашлари. Қирғизистонда яна 2 нафар полвонимиз совриндор бўлди

Қирғизистонда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Унда эркин курашчиларимиз терма жамоамиз ҳисобига 1 тадан кумуш ва бронза медалини тақдим қилишди.

-125 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Сардорбек Холматов ҳал қилувчи беллашувда икки карра Олимпиада совриндори грузиялик Гено Петриашвилига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бронза медалини эса Рио-2016 совриндори Магомед Ибрагимов келтирди.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!