Спорт курашлари. Уч нафар Ўзбекистонлик спортчи дунё рейтингида пешқадамга айланиб олди
Ads

 

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати якунига етди.

Унда ўзбекистонлик полвонлар умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритгандилар. Бугун Бирлашган кураш дунёси халқаро ассоциацияси спортчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда уч нафар эркин курашчимиз - Аббос Раҳмонов (-61кг), Рашид Қурбонов (-79кг) ҳамда Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ўз вазн тоифаларида дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги баҳсларда Аббос Раҳмонов бронза, Рашид Қурбонов кумуш, Магомед Ибрагимов эса олтин медалларни қўлга киритганди.

Минбар

Барча блоглар