Спорт марказида селекция ишлари алоҳида эътиборда

Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бугун спортчи-ўқувчиларни ўзлари танлаган спорт турлари билан мунтазам машғулотларга киришишлари учун етарлича шарт-шарт шароитлар муҳайё қилинган. Ушбу спорт масканида айниқса, сўнги йилларда бунёд этилган энг сўнгги русумдаги спорт иншоотларининг бунёд этилаётгани ёшларни профессионал спортчи бўлиб етишига хизмат қилмоқда.

Ўз вақтида Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини, жаҳон ва Осиё чемпионларини тайёрлаб, катта спортга етаклаган ва бу анъанани давом эттираётган мазкур марказнинг директори Равшан Гафуров бошчилидаги маҳоратли мутахассис-тренерлари эса иқтидорли ёшларни излаб топиш, яъни селекция ишларига алоҳида эътибор қаратишган. Шу мақсадда марказнинг бир гуруҳ мутахассислари жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Юқоричирчиқ туманларидаги спорт мактабларида бўлишди.

Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази томонидан тасдиқланган дастур-режага мувофиқ ўтказилган ушбу учрашувларда марказнинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Шерали Насиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ-катта инструктор-методисти А. Мустафоев, инструктор-методистлар С. Сарибаев, М. Хамидов ва спорт психологи Д. Жумановлар ёш спортчилар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбати ўтказиб, марказда ташкил этилган спорт турлари ва яратилган шароитлар хусусида атрофлича маълумотлар беришди. Ўзаро савол жавоб тарзида ўтган қизғин суҳбат якунида ёш спортчилар учун марказда мавжуд кенг имкониятлар акс этган ва маълумотлар киритилган буклетлар тарқатилди.

photo_2023-05-03_11-41-01 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!