"Sport" телеканали бугун "Локомотив" - "Ал Дуҳайл" учрашувини янгича форматда ва янги камерада трансляция қилади

Бугунги кунда спорт мусобақалари, айниқса футбол учрашувлари телетрансляциясида кичик деталларни ҳам экранга сифатли ҳолатда олиб чиқиш муҳим саналади. Бунда супер секинлаштирилган кадрларни тасвирга олиш имкониятига эга телекамералардан фойдаланилади. ЎзМТРК АҚШнинг “Grass Valley, a Belden Brand” ва Канаданинг “ROSS VIDEO” компаниялари билан ҳамкорликда янги телетехналогияларни спорт трансляцияларига татбиқ қилишни режалаштирмоқда. Суперлига 2 – туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида шу жараённинг кичик кўриниши тақдим этилган эди.

Бугун бўлиб ўтадиган ОЧЛ 4-туридан ўрин олган “Локомотив”-“Ал Дуҳайл” ўртасидаги баҳс телетрансляциясида ЎзМТРК “Sport” телерадиоканали ва АҚШнинг “Grass Valley, a Belden Brand” компанияси ходимлари ҳамкорликда супер секинлаштирилган кадрларни тасвирга олиш имкониятига эга телекамералардан фойдаланишади.

Эндиликда футбол мухлислари нафақат учрашув жараёнини, қўшимчасига футболчилар ва мураббийлар эҳтиросга тўла нигоҳлари, ҳаракатларини супер секинлаштирилган кадрларда томоша қилишлари мумкин бўлади. “Sport” TV футболнинг бор жозибасини мухлисларга етказишни мақсад қилган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!