"Спорт" телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоаси, клубларимизнинг халқаро майдондаги тарихий ўйинларини намойиш этиб келмоқда.

Телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзилишича, бугун ЖЧ-2006 учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Қувайт терма жамоаси ўртасидаги ўйинни намойиш этади. Ёдингизда бўлса, ўша баҳсда вакилларимиз 0:2 ҳисобида ортда қолаётган вақтда камбэк амалга ошириб, 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишган эди.

Мазкур тарихий беллашув соат 22:00 да намойиш этилиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)