
"Спорт" телеканали водий дербисини кўрсатадими ўзи?
Хабарингиз бор “Спорт” телеканали Суперлиганинг деярли барча ўйинларини томошабинларга жонли эфирда намойиш этиб келмоқда. Бу эса миллионлаб ишқибозларни қувонтираётгани шубҳасиз.
Кеча Суперлиганинг 2-турида Фарғонада “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Аммо, футбол ишқибозлари орадан бир сутка ўтган бўлсада ушбу ўйинни телеканал орқали томоша қилишолмади. Чунки, баҳс ҳалигача эфир юзини кўрмади.
Дастлаб, ўйин “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви билан бир вақтда бошлангани сабаб жонли эфирда кўрсатилмайди деб айтилди ва “Қўқон-1912” - “Андижон” баҳси Қаршидаги ўйиндан сўнг ёзиб олинган ҳолда намойиш этилиши маълум қилинди. Бироқ...
Кейинроқ ўйин 1 апрель куни соат 14:15дан бошлаб намойиш этилиши ҳақида хабар тарқалди. Аммо, бу вақтда яна бир кун олдин жонли эфирда кўрсатилган “Насаф” – “Сўғдиёна” ўйини кўрсатилди. Ушбу ҳолатдан сўнг “Спорт” телеканали вакиллари водий дербиси кечки дастурларда, аниқроғи 21:15дан бошлаб олиб берилишини маълум қилишди. Афсуски, мухлислар яна алданишди. Ушбу вақтда телеканалда хоккей учрашуви намойиши бошланди.
Хуллас “Спорт” телеканали бу ўйинни кўрсатишига техник сабаб мавжудми ёки бошқа бир сабаб буни энди бизга қоронғу. Лекин бир нарса аниқки, мухлислар ушбу учрашувни ҳамон кутишмоқда.
Comments