"Спорт" телеканали ёзда яна бир йирик турнирни трансляция қилади
"Спорт" телеканали яна бир нуфузли мусобақа трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди.
Берилган маълумотларга қаранда ушбу телеканал ёзда Жанубий Американинг энг нуфузли футбол мусобақаси ҳисобланган Копа Америка турнирини намойиш этади. Ушбу турнир жорий йилнинг 14 июнидан 7 июлига қадар Бразилияда бўлиб ўтади.
Эътиборли томони, ушбу мусобақада иштирок этишга Осиёдан икки жамоа - Япония ва Қатар ҳам таклиф этилган. Унга кўра кунчиқар юрт вакиллари мусобақанинг "C" гуруҳида Уругвай, Эквадор ва Чили терма жамоаларига қарши баҳс юритишади. Амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган қатарликлар эса "Б" гуруҳидан жой олишган. Ушбу гуруҳда Қатардан ташқари шунингдек Аргентина, Колумбия ва Парагвай терма жамоалари ҳам мавжуд.
Фикрлар