Спорт вазири: Чемпионат майда бошланиши керак

Италия спорт вазири Винченцо Спадафора мамлакатда коронавирус пандемияси боис спорт мусобақаларининг тўхтатилиши борасида айтиб ўтди.

"Инсонларга уйда ўтириш тавсия этилганига қарамай, кўчага чиқишларини инобатга олиб, биз очиқ ҳавода ўтадиган исталган спорт тадбирини бутунлай тақиқлашни кўриб чиқяпмиз. А Серия эса май ойи бошида давом эттирилиши лозим", - дея вазирнинг сўзларини келтириб ўтди журналист Николо Скира ўзининг "Twitter"даги саҳифасида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!