Спорт вазири Ўзбекистон нега футбол бўйича "Осиё кубоги-2027" мезбонлиги учун топширган аризасини қайтариб олганига изоҳ берди

Бир неча кун аввал, Ўзбекистон футбол бўйича "Осиё кубоги-2027"га мезбонлик қилиш бўйича ОФКга топширган аризасини қайтариб олганини хабар бергандик. Аммо нима сабабдан мусобақани ўтказишдан воз кечилгани борасида мутасаддилар маълум қилишмаганди.

Бугун "Ташкент сити"да ўтказилган "Тошкент ёшлар форуми-2020"да қатнашган Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев очиқ мулоқот чоғида нима сабабдан Ўзбекистон томони аризани қайтариб олганига жавоб берди. Бу ҳақда uzreport.news хабар берди.

- Бизда ҳозирча, нуфузли мусобақаларни ўтказишга етарли инфраструктура шаклланмаган. Шу сабаб, дастлаб алоҳида спорт турлари бўйича кичик мусобақаларни қабул қилиш билан чекланиб турамиз, - деди спорт вазири.

Энди "Осиё кубоги-2027" мезбонлиги учун ариза берган давлатлар сони 4 та қолди: Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!