Спортчиларимиздан бир шингил! (Тўртинчи қисм)
Мана тўртинчи сонини ҳам сиз азиз мухлисларимиз эътиборига ҳавола этмоқдамиз. Аста-секинлик билан бу рукнга футболчиларимиз ҳам диққат эътиборини қаратмоқда. Ўйлаймизки, спортчиларимиз томонидан туҳфа этилаётган ушбу латифалар орқали сизларнинг юзингизга бироз табассум ҳадя этаётган бўлсак, биз бундан хурсандмиз!
Нодир Элибоев – футзалчи, Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпионати совриндори
Бир куни Эйнштейн поездда бир араб билан борарди. Унинг заковатини синаб кўрмоқчи бўлди.
- Келинг, бир ўйин ўйнаймиз. Мен бир савол бераман. Жавобини билмасангиз, менга 5 доллар берасиз. Кейин сиз менга бир савол берасиз. Мен жавобини тополмасам, сизга 500 доллар бераман. Араб рози бўлди.
Эйнштейн сўраяпти:
- Ер тортишиш кучининг сабаби нимада?
Араб бироз ўйланиб турди-да, чўнтагидан 5 доллар чиқариб берди.
Савол бериш навбати арабга келди:
- Нима тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда қайтиб тушади?
Эйнштейн роса ўйланди. Дўстларига телефон қилди. Хеч ким жавобини топа олмади.
Бир соатлардан кейин арабга 500 доллар беришга мажбур бўлди ва сўради:
- Тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда тушадиган нарса ўзи нима эди?
Араб чўнтагидан яна 5 доллар чиқариб, олимга узатди-да:
- Мен хам билмайман, - дермиш. ???? ????
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров – футболчи, ёшлар ўртасида Осиё чемпионати совриндори
Хотин сўрабди:
- Дадаси ростини айтинг, “Реал”ни мендан ҳам кўпроқ яхши кўрасизми?
Эр:
-Нафақат “Реал”, “Милан”ни ҳам сендан ортиқ кўраман жоним дермиш... ???? ????
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Машҳур футболчи ўз уйига мухбирларни чақириб, уйида бор техника анжомларини бирма-бир кўрсата бошлабди:
- Мана бу телевизор, бу кондицонер, бу музлатгич, бу микротўлқинли печ...
Мухбирлар хайрон бўлиб, нега буларни кўрсатаётганини сўрашса:
- Сизлар нуқул “бу футболчининг техникаси йўқ” деб газетага ёзасизлар, сизларга яна қанақа техника керак?, - дермиш... ???? ????
Достон Турдиев – боксчи, Ўзбекистон чемпиони
Бир отахон автобусда битта негрни кўриб қолибди ва сўрабди:
- Болам Мирзачўлданмисан?
- Йўқ отахон, мен негрман, Aфрикаданман.
Сал ўтиб чол яна сўрабди:
- Болам Мирзачўлданмисан?
- Негрман дедим-ку ота Aфрикаликман.
- Ҳааа, энди болам гап йўғида гапда...
15 минутлар юргандан кейин, чол яна сўрабди:
- Болам Мирзачўлданмисан?, - деса негрни жаҳли чиқиб:
- Ҳа Мирзачўлданман нима эди?, - деса
Ҳалиги отахон:
- Унда нега негрларга ўхшайсан?, - дермиш... :) :)
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Поезд...
Купеда гўзал қиз ва бир йигит ўтирибди. Йигит қизга жудаям гапиргиси келибди ва:
- Кечирасиз сиз ҳам шу поездда кетяпсизми, дермиш... :) :)
Жасур Бойқўзиев – таэквондочи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори
2 та севишганлар суҳбати.
- Жон сигарет чекасиз-а?
- Ҳа, кент 8.
- 1 кунда қанча чекасиз?
- 1 кунда 1 пачка. Нима эди?
- Неча ёшингиздан бошлагансиз?
- 15 ёшимдан, нимага сўраяпсан ўзи?
- Aгар сигарет чекмаганизда ҳозир “Малибу” да юрган бўлардиз.
- Сен ўзинг чекасанми?
- Йўғе, жоооон нимала деяпсиз?!!!
- Унда қани Малибу? ???? ????
Аҳмед Алимбеков – кикбоксингчи, Жаҳон чемпиони
Бир кирпи бор экан.
- У узоқ вақт давомида ўлжасининг нафас олишини ўрганишга ҳаракат қилибди.
- Ўрганибди ва дамолмоқчи бўлиб ётибди-да, ўлиб қолибди. :) :)
-------------------------------------------------------------------------------------------
- Туяни беш кун сув ичмасдан яшашига ишонмаган балиқ, туяга миниб, чўлга йўл олибди... :) :)
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Бир қиз доктор ёнига келиб:
- Доктор, гўзаллик ҳам бир дард эмиш. Шу ростми?
Доктор:
- Хотиржам бўлаверинг. Сиз соппа-соғсиз! :) :)
Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади.
Фикрлар