Асосий мазмунга ўтиш

Спортчилик фаолиятини якунлаган Оксана Чусовитина Халқаро Олимпия қўмитаси спортчилар комиссиясига сайланди!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

Бир неча кун олдин Токио Олимпиадасидаги чиқиши орқали спортчилик фаолиятини якунлаган Оксана Чусовитина яхши янгиликни эълон қилди.

Ўз "Инстаграм" саҳифасида маълум қилишича, ўзбек спорти афсонаси Халқаро Олимпия қўмитаси спортчилар комиссиясига сайланди. "Ҳаётимнинг янги босқичига ўтиш. ХОҚ спортчилар комиссиясига сайландим",-дея ёзиб қолдирди 46 ёшли спортчи.

Маълумот учун, Чусовитина 8 та Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи ҳисобланади.

223628960_981518005770149_8968628312513422698_n

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ