SPORTS.uz адашмади. "Локомотив" "Бунёдкор" дарвозабони билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

Аввалроқ, "Бунёдкор" дарвозабони Aбдумавлон Aбдужалилов янги мавсумни "Локомотив"да ўтказиши ҳақида сайтимизда хабар бериб ўтган эдик.

Tecno

Бугун "темирйўлчилар" матбуот хизмати 26 ёшли посбон "Локомотив"  билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Ўтган икки йилни "Бунёдкор" таркибида ўтказган иқтидорли дарвозабон янги мавсумдан бошлаб, "темирйўлчилар" дарвозасини қўриқлайди.

Маълумот учун, Aбдумавлон Aбдужалилов 1994 йил 22 декабрда туғилган. Ўзбекистон чемпионатидаги илк мавусумини 2016 йил "Нефтчи"да ўтказган. 2016-2018 йиллар мобайнида фарғоналиклар дарвозаси қўриқлаган Aбдужалилов, "Бунёдкор"га йўл олиб, икки мавсум давомида ушбу жамоада тўп тепди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!