SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимов: Шу мотивация билан насиб қилса, жаҳон чемпиони бўламиз
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Кун доирасидан ўрин олган Мадияр Саидраҳимов (-92 кг)нинг беларуслик Владислав Смахликауга қарши жанги якунланди. Унда вакилимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.
Жангдан сўнг Мадияр Саидраҳимов SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини баён қилди.
- Бу жаҳон чемпионатидаги биринчи жангим бўлиб ўтди. Аллоҳга шукр ғалаба қозондим. Биринчи жангим қийин бўлди. Кейинги гал яхши ҳаракат қилишга уринамиз. Рақибнинг бўй жиҳатдан узунлиги учун бироз қийинчилик юзага келди. Бу жаҳон чемпионатида мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Шу мотивация билан насиб қилса, жаҳон чемпиони бўламиз. Энди қозоғистонлик боксчига қарши рингга чиқаман, - деди ҳамюртимиз.
Фикрлар