SPORTS.uz Белград-2021: Мужибулло Турсунов ҳам ғалаба қозонди

  • 30 октябрь, 2021, 22:05
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бир неча дақиқадан сўнг Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) япониялик Таига Иманага билан рингга чиқади.

Биринчи раунд бошланди.

Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда жанг қилмоқда. Икки боксчи ҳам бир-бирини ўрганиш билан оввора...

Кутилмаганда ҳамюртимиз зарба ўтказиб юборди. Рефери ҳисобни очди. Ҳаммаси жойида, жанг давом этади. Мужибулло Турсунов биринчи раундни 2:3 хисобида бой берди.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Боксчилар очиқ жангга киришиб кетишди. Мужибулло иккилик зарбалари йўллаяпти. Иманага ҳам қарши зарбалар бермоқда. Мужибулло чап қўлида кучли зарба берди. Ҳамюртимизнинг кетма-кет зарбаралига аниқлик етишмади. Вакилимиз раунд охирида аниқ зарбалар берди. Аммо ўзи ҳам битта зарба ўтказиб юборди.

Мужибулло Турсунов иккинчи раундни ишончли ҳисобда ўз фойдасига ҳал этди - 5:0!

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Мужибулло яхши бошлади. Аввалига иккилик ва яккалик зарбалари билан рақибни ҳимояланишга бажбур қилмоқда. Бу раундда ҳамюртимиз устунликка эришмоқда.

Япониялик боксчи пайт пойлаб аниқроқ зарба беришга уриняпти.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Мужибуллонинг ғалабасини қайд этишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!