SPORTS.uz Белград-2021: Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик боксчини мусобақадан чиқариб юборди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувларнинг шоҳидига айланамиз. Дастлаб, Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) ирландиялик Риккей Несбиттга қарши Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан бошлаб жанг ўтказади.
Биринчи раунд бошланди.
Ҳамюртимиз бирирнчи раундда эҳтиёткор ҳаракат қилди. Имкон қадар зарба йўллади. Ирландиялик боксчи ҳам қаршилик кўрсатди. Бироқ вазиятлар вакилимиз томонида эди. Шу боис илк раунд бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.
Биринчи раунд якунланди.
Иккинчи раунд бошланди.
Нодиржон Мирзаҳмедов бу раундда учлик зарбаларини йўллашга эришди. Иккилик зарбаларида ҳам аниқлик бўлди. Ирландиялик Риккей Несбитт ҳам айрим ҳолларда кучли зарба берди.
Иккинчи раунд якунланди.
Учинчи раунд бошланди.
Нодиржон чап қўлида икки бор кучли зарба йўллади. Аввалги раунддаги бой берилган очколар сабаб ҳамюртимизнинг рақиби таваккал қилиб олдинга ўтишга бажбур. Бироқ Мирзаҳмедов уни қарши зарбалар билан кутиб оляпти.
Жанг якунланди. Ҳакамларнинг қарори билан ўзбекистонлик боксчи кейинги босчиқга йўл олди.
Энди Нодиржон чорак финалда қозоғистонлик Темуртас Жуссупов билан тўқнаш келади.
Фикрлар