SPORTS.uz Белград-2021. Нодиржон Мирзаҳмедов: Уларнинг мағлубияти бизга куч бериб, бундан ҳам яхши натижа қилишга ҳаракат қиламиз
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувларнинг шоҳидига айланамиз. Дастлаб, Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) ирландиялик Риккей Несбиттга қарши жанг ўтказди.
Вакилимиз ушбу беллашувда рақибидан устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.
Жангдан сўнг Нодиржон Мирзаҳмедов SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдирди.
- Биринчи жанг бўлди. Ҳамма спортчиларга илк иштирок қийин кечади, деб ўйлайман. Шунга қарамасдан, ғалаба қозондик.
Кейинги босқичда қозоғистонлик боксчи билан жанг қиламан. У билан аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Ким ғалаба қозонишини рингда билиб оламиз.
Байроқдор боксчиларнинг мағлубияти? Улар яхши жанг ўтказишди. Уларнинг мағлубияти бизга куч бериб, бундан ҳам яхши натижа қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Нодиржон Мирзаҳмедов.
Фикрлар