SPORTS.uz Белград-2021: Оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов ғалаба қозонди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун кун доирасидан оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов (+92 кг)нинг жанги ўрин олган. У эронлик Пуриа Амири билан жанг ўтказади. Бу жанг 18:40дан кейин старт олади.
Лазизбек Мулложонов жаҳон чемпионатида "Токио-2020" чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ўрнига иштирок этмоқда.
Боксчилар рингга чиқиб келишди. Ҳамюртимиз кўк рангли формада, унинг рақиби қизил рангли либосда рингга кўтарилди.
Биринчи раунд бошланди.
Лазизбек Мулложонов дастлабки раундни яхши ўтказди. Кетма-кет зарбалар йўллаб, рақибини қийнаб қўйди. Ўнг ва чап қўлда бирдек зарба бера оладиган оғир вазндаги ҳамюртимиз илк раундни ҳеч иккиланишсиз ўз фойдасига ҳал қилиб қўйди.
Биринчи раунд якунланди.
Иккинчи раунд бошланди.
Вакилимиз иккинчи раундда ҳам анча фаоллик кўрсатди. Чап қўл орқали икки бор аниқ зарба берди. Ўнг қўлида эса уч марта кучли зарба йўллади. Ўз навбатида эронлик боксчи ҳам қаршилик кўрсатди. Бўшашмаслик керак!
Иккинчи раунд якунланди.
Учинчи раунд бошланди.
Учинчи раундда эронлик боксчи анча жонлиди. Натижада ўз ҳисобига қимматли очколарни ёздириб қўйди. Жанг якунланди.
Ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди - 4:1. Лазизбек кейинги босқичда!!!
Фикрлар