SPORTS.uz Белград-2021. Ўзбекистонлик боксчи: Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар юртимизга олтин медаль билан қайтишга ҳаракат қиламиз
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Яқиндагина оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Лазизбек Мулложонов (+92 кг) эронлик Пуриа Амири билан рингга кўтарилди. Қийин кечган жангда Мулложонов 4:1 ҳисобида рақибидан устун келди.
Жангдан сўнг ҳамюртимиз SPORTS.uz сайти учун ўз фикрларини билдирди.
SPORTS.uz Белград-2021: Лазизбек Мулложоновнинг ғалабаси акс этган фотогалерея
- Биринчи жанг доим қийин бўлган. Қолганларни билмадим, лекин мен учун илк жанг қийин кечади. Чунки рингни, атмосферани ҳис қилиш лозим. Аллоҳга шукр, жангни ижобий натижа билан якунладик.
Эронлик рақибим ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Ҳамма биринчи навбатда олтин медални оламан, деб келган. Шунинг учун бироз қийналдим. Лекин рақибимдан устун келдим.
Бу вазн тоифасидаги етакчилар жаҳон чемпионатида қатнашмаяпти. Бу имкониятимни оширадими? Албатта, бошқа кучли боксчиларнинг чемпионатга келмагани бир томондан яхши, лекин биз учун бу аҳамиятсиз. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар юртимизга олтин медаль билан қайтишга ҳаракат қиламиз, - деди Лазизбек Мулложонов.
Фикрлар