SPORTS.uz портали юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклайди!

Азиз устозлар!

Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб воя­га етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-муаллимларнинг ўрни жуда муҳим.

Фидойи, заҳматкаш муаллим-ўқитувчилар ўз шогирдларига билим бериш баробарида улар қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб боради. Турли йўналишларда ўз иқтидори, маҳорати ва билим салоҳияти билан юқори натижаларга эришиб келаётган ўғил-қизларимизнинг муваф­фа­қи­ятлари замирида аввало, азиз устозларнинг заҳматли меҳ­натлари мужассам.

Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни деб эълон қилинганлиги мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган минг-минглаб ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар меҳнатининг юксак эътирофи, уларга билдирилган ҳурмат ва эътибор намунасидир.

Қалби эзгуликларга йўғрилган азиз устозлар, меҳридарё муаллимлар!

SPORTS.uz ахборот портали юртимиздаги барча Ўқитувчи ва мураб­бийларни куни байрам билан чин қалбимдан табриклайди! Сизнинг юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳ­натингизда зафарлар, оилавий ҳаётингизда эса бахт, омад ёр бўлишини тилайди.