SPORTS.uz талқини бўйича Суперлиганинг 10-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг

Хабарингиз бор ўтган ҳафта Суперлигада 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу тур ҳам мухлислар бир-биридан қизиқарли ва кутилмаган ўйинларга гувоҳ бўлишди.

SPORTS.uz портали ҳам ўз талқини бўйича ушбу ўйинларда ўзини кўрсатган ва жамоасига фойда келтирган футболчилардан иборат тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Дарвозабон: Виталий Мирний (“Андижон”).

“Андижон” бу тур Наманганда сўнгги мавсумларда анча кучли кўринишга келган “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борди. Кучли ёмғир остида кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шу куни “бургутлур”нинг мағлубиятли сериясига якун ясалди. Ушбу муваффақиятда шубҳасиз “Андижон” дарвозабони Виталий Мирнийнинг меҳнатлари беқиёс. 27 ёшли украиналик посбон шу куни “лочинлар”нинг кўплаб хавфли зарбаларини бартараф этди.

Ҳимоячилар: Акрам Комилов (чап “Пахтакор”), Марко Симич (марказ “Пахтакор”), Дарко Станоевич (марказ “Сурхон”), Дилшод Аҳмадалиев (ўнг “Бунёдкор”).

Мусобақа жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилаётган “Пахтакор” ушбу турда ўз майдонида мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган АГМКни қабул қили. Голларга кечган учрашув 4:1 ҳисобида “шерлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳсда мезбонларнинг чап қанот ҳимоячиси Акрам Комилов “кончилар”га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди. Унинг сўнгги учрашувларда қайд этаётган ажойиб ўйинлари терма жамоа бош мураббийи Эктор Купернинг ҳам эътиборига тушди ва у июнь ойидаги ўртоқлик ўйинларига учун таркибга жалб этилди.

"Пахтакор"нинг АГМКга қарши ўйинда қўлга киритган йирик ғалабасида жамоа сардори Марко Симичнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Черногориялик легионер шу куни нафақат ишончли ўйин кўрсатди, балки гол уриб жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Суперлига дебютанти ҳисобланган “Сурхон” ҳозирча барчада ижобий таассурот қолдиришда давом этмоқда. Термизликлар бу тур ўз майдонларида аутсайдерга айланиб улгурган “Қўқон-1912”ни қабул қилишди ва 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди. Шу куни мезбонларнинг марказий ҳимоячиси Дарко Станоевич 86-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасининг ўта муҳим ғалабасини таъминлади. Сербиялик легионер бундан ташқари учрашув давомида ишончли ўйин кўрсатганини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Андрей Микляев шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида 3-ўринни сақлаб қолишди.

“Бунёдкор” Бекободда “Металлург” меҳмони бўлди. Вадим Абрамов шогирдлари шу куни анча тажрибали футболчилардан иборат жамоага қарши ўйинда муносиб тўп суришди. Айниқса, бу борада “қалдирғочлар”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиевни алоҳида эътироф этиш лозим. Айнан унинг ишончли ўйини ва қанотларда ҳужумчиларга ёрдам бергани якунда жамоасининг ғалабасини таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

Ярим ҳимоячилар: Олег Зотеев  (чап “Локомотв”), Амижхон Сафаров  (марказ “Динамо”), Нурилло Тўхтасинов  (марказ “Бунёдкор”), Азиз Ибрагимов (ўнг “Навбаҳор”).

Ниҳоят “Локомотив” дуранглар эпидемиясидан ҳалос бўлди. Амалдаги чемпионлар бу тур Қаршида "Насаф” меҳмони бўлишди. Шу куни “темирйўлчилар” таркибида энг фаол ўйнаган футболчилардан бири шубҳасиз Олег Зотеев бўлди. У ушбу ўйинда қанотдан бир нечта рейдларни амалга оширди ва жамоадошларига кўплаб вазиятлар яратиб беришда фаоллик қилди.

Даврон Файзиев бошчилигидаги “Динамо”нинг мағлубиятсиз серияси 10-турда ҳам давом этди. Самарқандликлар ушбу тур қўшни Навоий вилоятининг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишди. Гарчи шу куни “Динамо” 2:1 ҳисобида имкониятни бой бераётганига қарамай, 74-дақиқада захирадан майдонга туширилган Амиржон Сафаровнинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.

Деярли буткул янгиланган “Бунёдкор” бу мавсум барчани ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Вадим Абрамов шогирдлари бу тур Бекободда “Металлург” меҳмони бўлишди. Таркибида асосан тажрибали футболчилар бўлган “Металлург”га қарши ўйинда “қалдирғочлар” ишончли ғалабани қўлга киритишди – 2:0. Шу куни “Бунёдкор” сафида майдон марказида ҳаракат қилган Нурилло Тўхтасинов нафақат гол урди, балки ишончли ўйин кўрсатиб, жамоасининг муҳим уч очко билан ортга қайтишини таъминлади.

Бу тур “Навбаҳор” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилганини юқорида айтиб ўтдик. Афсуски, наманганликлар бу ўйинда ҳам муҳим очколарни бой беришди. Ноқулай об-ҳаво шароитида ўтган водий дербисида кучлар тенг келди – 1:1. Шу куни “лочинлар”ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга захирадан майдонга тушган Азиз Ибрагимов муаллифлик қилди. Шу боис уни рамзий терма жамоамизга киритишга қарор қилдик

Ҳужумчилар:  Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна"), Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”)

Улуғбек Бақоевнинг “Сўғдиёна”га келиши жамоа натижаларини тўлалигича ижобий томонга ўзгартириб юборди. Бу тур ҳам "Сўғдиёна"нинг ғалабали серияси давом этди. “Бухоро” дарвозасига киритилган ҳар иккала голга ҳам жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. “Сўғдиёна” ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олишди.

Бош мураббий: Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”).

Турнинг энг яхши мураббийи деб эса "Сўғдиёна" устози Улуғбек Бақоев ни танладик. Унинг жамоаси қаторасига учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва мусобақа жадвалида кучли бешликка кириб олди.

Дарвозабон: Виталий Мирний (“Андижон”).

Ҳимоячилар: Акрам Комилов (чап “Пахтакор”), Марко Симич (марказ “Пахтакор”), Дарко Станоевич (марказ “Сурхон”), Дилшод Аҳмадалиев (ўнг “Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Олег Зотеев  (чап “Локомотв”), Амижхон Сафаров  (марказ “Динамо”), Нурилло Тўхтасинов  (марказ “Бунёдкор”), Азиз Ибрагимов (ўнг “Навбаҳор”).

Ҳужумчилар:  Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна"), Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”).

Бош мураббий: Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”).

10

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uznamcity
29/05/2019 18:59
Adolatli tuzib chiqilga faqat juda kech chiqvotti sal ildamroq harakat qilila admenjonlar
&
Uznamcity
29/05/2019 18:59
Adolatli tuzib chiqilga faqat juda kech chiqvotti sal ildamroq harakat qilila admenjonlar