SPORTS.uz талқини бўйича Суперлиганинг 9-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг

Хабарингиз бор ўтган ҳафта Суперлигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу тур ҳам мухлислар бир-биридан қизиқарли ва кутилмаган ўйинларга гувоҳ бўлишди.

SPORTS.uz портали ҳам ўз талқини бўйича ушбу ўйинларда ўзини кўрсатган ва жамоасига фойда келтирган футболчилардан иборат тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Дарвозабон: Милан Митрович (“Сўғдиёна”).

“Сўғдиёна” бу тур Олмалиқда турнир аутсайдери ҳисобланган АГМКга қарши баҳс олиб борди. Ушбу қарама-қаршиликда 0:2 ҳисобида жиззахликларнинг қўли баланд келди. Шу куни меҳмонларнинг сафарддан ғалаба билан қайтишига дарвозабон Милан Митровичнинг ҳам катта ҳисса қўшди. 30 ёшли сербиялик посбон шу куни “кончилар”нинг кетма-кет йўллаган хавфли зарбаларини бартараф этди, бир қатор ажойиб сейвларни амалга оширди. Энг муҳими ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.

Ҳимоячилар: Акрам Комилов (чап “Пахтакор”), Дарко Станоевич (марказ “Сурхон”), Умар Эшмуродов (марказ “Насаф”), Шаҳбоз Жўрабеков (ўнг “Сўғдиёна”).

Пешқадам “Пахтакор” ушбу турда сафарда “Андижон”га қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни “шерлар”ларнинг қанот ҳимоячиси Акрам Комилов “бургутлар”га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди. Айниқса, унинг Жалолиддин Машарипов билан уюштирган рейдлари рақиб жамоа футболчиларини шошириб қўйди. Бир сўз билан айтганда у жамоасининг водийда йирик ҳисобда ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшди.

"Сурхон" бу турда ҳам мухлисларини ғалаба билан хушнуд қилди. Термизликлар  9-турда Навоийда "Бухоро"га қарши баҳс олиб боришди. Шу куни “Сурхон”нинг сербиялик ҳимоячиси Дарко Станоевис анча ишончли ўйин кўрсатди. Бўйдор футболчи нафақат ҳимояда ишончли ўйин кўрсатди, балки, пенальтидан гол уриб, жамосининг ишончли ғалабасини таъминлади.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги анча ёш таркибга эга “Насаф” бу тур ҳам ўз майдонида ўйнади. Бу сафар уларга “Қўқон-1912” жамоси рақиблик қилди. Қўқонликларга қарши ўйинда “аждарлар” 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилишди. Шу куни мезбонларнинг марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов жамоадошларига ҳар томонлама ўрнак бўла олди. Унинг ишончли ўйини сабаб рақиб жамоа футболчилари имконсиз қолишди.

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов  (чап “Пахтакор”), Кахи Махарадзе  (марказ “Сўғдиёна”), Лутфулло Тўраев  (марказ “Бунёдкор”), Остон Ўрунов (ўнг “Навбаҳор”).

Юқорида айтиб ўтганимиздек ушбу тур “Пахтакор” сафарда "Андижон”ни йирик ҳисобда енгди. Шу куни “шерлар” таркибида энг фаол ўйнаган футболчилардан бири шубҳасиз Жалолиддин Машарипов бўлди. У ушбу ўйинда андижонлик футболчиларни деярли ортиқча қийинчиликларсиз, чиройли дриблинглар билан доғда қолдирди. Жамоадошларига кўплаб вазиятлар яратиб берди.

“Сўғдиёна” 9-турда Олмалиқда АГМКни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Улуғбек Бақоев шогирдларининг ғалабали серияси бу тур ҳам давом этди. Шу куни жиззахликларнинг грузиялик футболчиси Кахи Махарадзе ҳар томонлама фаол ўйин намойиш этди. Унинг киритган голи эса жамоасининг ишончли ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

“Бунёдокр” бу тур ҳамшаҳари “Локомотив” майдонига сафар қилди. Тошкент дербисида эса ҳисоб очилмади. Бироқ, шунга қарамай ушбу баҳсда “қалдирғочлар” нималарга қодир эканликларини кўрсатиб қўйишди. Айниқса, жамоанинг марказий чизиғи айни дамда Суперлиганинг энг кучли марказий чизиқларидан бирин десак хато бўлмайди. “Темирйўлчилар”га қарши ўйинда тажрибали Лутфулло Тўраев ёш жамоадошларига ўрнак бўла олди. Шу билан бирга майдонда етакчликни ўз қўлига олди. Гарчи “Бунёдкор” шу куни ғалаба қозона олмаган бўлсада, аммо улар ғалабага ҳақли ўйин намойиш этишди.

Бу тур “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилиб нурсиз дуранг қайд этди. Бироқ, шу куни гарчи “лочинлар” ғалаба қозонишмаган бўлсаларда, жамоа марказий чизиғи вакили Остон Ўрунов нисбатан майдонда кўпроқ ишни амалга оширди. Жамоадошларига гол уриш учун бир нечта қулай вазиятларни яратиб берди.

Ҳужумчилар:  Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф"), Абдулазиз Юсупов (“Сурхон”)

"Пахтакор"нинг бу тур “Андижон” устидан 3:0 ҳисобида зафар қучганини бир неча бор таъкидладик. Бироқ, шу куни ўйинни захира ўриндиғида бошлаб, кейинчалик иккинчи бўлимда майдонга тушиб, дубль қайд этган Марат Бикмаевни алоҳида эътироф этиш лозим. Айнан унинг голлари “шерлар”га йирик ғалабани олиб келди.

Чемпионатнинг энг ёш жамоаси - "Насаф" бу турни ўз майдонида “Қўқон-1912”га қарши ўтказганини ҳам юқорида айтиб ўтдик. Қизиқарли кечган баҳс 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси якунланди. Бир неча ўйиндан буён рақиблари дарвозасига йўл топиб келаётган “аждарлар”нинг ёш ҳужумчиси  Ҳумоюн Муртазоев бу тур ҳам ўзининг голли сериясини давом эттирди.

“Сурхон” кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Уларнинг Навоийдаги ғалабаси эса анча ишончли бўлди. Улар рақиб дарвозасига нақд 3та гол киритишди Ушбу урилган голларнинг 2тасига термизликлар ҳужумчиси Абдулазиз Юсупов муаллифлик қилди. Дубль қайд этган футболчини эса рамзий терма жамоамизга киритишга қарор қилдик.

Бош мураббий: Андрей Микляев (“Сурхон”).

Турнинг энг яхши мураббийи деб эса "Сурхон" клуби устози Андрей Микляев ни танладик. Унинг жамоаси қаторасига иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва мусобақа жадвалида кучли учликка қайтди.

Дарвозабон: Милан Митрович (“Сўғдиёна”).

Ҳимоячилар: Акрам Комилов (чап “Пахтакор”), Дарко Станоевич (марказ “Сурхон”), Умар Эшмуродов (марказ “Насаф”), Шаҳбоз Жўрабеков (ўнг “Сўғдиёна”).

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов  (чап “Пахтакор”), Кахи Махарадзе (марказ “Сўғдиёна”), Лутфулло Тўраев  (марказ “Бунёдкор”), Остон Ўрунов (ўнг “Навбаҳор”).

Ҳужумчилар:  Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф"), Абдулазиз Юсупов (“Сурхон”)

Бош мураббий: Андрей Микляев (“Сурхон”).

tarkib

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Музаффар
24/05/2019 01:53
Холис тузилган, Навбахорга кейинги турда омад!!!
&
Gaffarov Muzaffar
23/05/2019 11:15
Tog'ri tuzilgan!!
Rasuljon Ahmadbaev
22/05/2019 23:56
????????????????