Сречко Катанец: "Мен тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим"

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирок этди. 

"Мен тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Жуда яхши ўйин намойиш этдик. Биринчи бўлим бошида аъло даражада тўп тепдик. Аммо иккинчи бўлимда бироз бўш ҳаракат қилдик.

Шомуродовнинг йўқлиги жуда катта таъсир ўтказади, деб айта олмайман. Усиз ҳам биз яхши ўйнай оламиз. Тезкор пас ўйнашимиз кераклигини олдин ҳам айтиб ўтганман. 

Кейинги ўйинларда балки бошқача ўйнаш талаб қилинар, биз ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишимиз лозим. Шомуродов билан ўйнаш ва усиз қандай тўп тепиш ҳақида бизда режалар бор.

Бобир майдонга тушиши мумкин. Аниқ бир нарса дея олмайман. У асосий таркибда ўйнашини кутса бўлади", - деди мутахассис.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!