Сречко Катанец: "Шогирдларимга раҳмат айтаман. Чунки..."
Осиё кубоги саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Шри-Ланка учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Ушбу беллашувдан сўнг Сречко Катанец ҳамда Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди. Марҳамат, терма жамоамиз устозининг ўйиндан кейинги фикрлари билан танишинг.
- Аввало шогирдларимга раҳмат айтаман. Чунки бугун улар ўз жарима майдончаси ичида ҳимояланган жамоага қарши гол уриш учун максимал даражада имконият қидиришди. Ҳар хил услубда ҳужумлар ташкил этиб, рақиб ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилишди. Учрашувдаги қийин вазиятларда стандартлар орқали мақсадига етишишди.
- Фақат ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин ҳисобланади. Мен ҳамиша ўйиннинг охирига қадар хотиржамликка берилиб бўлмаслигини таъкидлаб келаман. Олдимизда яна 2 та муҳим учрашувлар бор. Уларга жиддий тайёргарлик кўриб, натижамизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар