Срна А Серия клубида тиббий кўрикдан ўтмоқда
Ads

Донецкнинг "Шахтёр" клуби ҳимоячиси Дарио Срна "Кальяри" сафида тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 36  ёшли хорватиялик футболчи бугун Римдаги Villa Stuart номли клиникада тиббий текширувнинг дастлабки қисмидан муваффақиятли ўтган. Кўрикнинг иккинчи қисми орадан бир кун ўтгач бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Срнанинг “кончилар” билан амалдаги шартнмоаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади ва у янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилади. У “Шахтёр” сафида 500та, Хорватия терма жамоаси сафида эса 134та ўйинда иштирок этган.