Срна АПЛ клубларидан таклиф кутмоқда

Жорий йилнинг 30 июнь куни “Шахтёр” билан амалдаги шартномаси тугаб, эркин агентга айланадиган ҳимоячи Дарио Срна фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.

Sky Sports нашрининг хабар беришича 36 ёшли хорватиялик футболчи “Кальяри” ва “Интер”дан бўлаётган таклифни қабул қилишга шошилмаяпти. У айнан АПЛ клубларидан таклифлар бўлишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Срна допинг қабул қилгани учун ФИФА томонидан дисквалификация қилинган эди. Унинг жазо муддати шу йилнинг 23 августида ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)