Срна Италия клубига ўтишга рози бўлди
“Шахтёр” жамоаси ҳимоячиси Дарио Срна ўз фаолиятини Италия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишиича, хорватиялик футболчи “Кальяри” таклифини қабул қилди. Тез орада футболчи клубда тиббий кўрикдан ўтади.
Аввалроқ Срна ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш истаги бор эканини ва Италия клубларига ўтмаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Срнанинг “Шахтёр” билан амалдаги келишуви 30 июнь куни ўз якунига етади. 36 ёшли футболчи допинг қабул қилгани учун дисквалификация қилинган эди. Унинг дисквалификация муддати 23 август куни якунига етади.
Фикрлар