Срна жамоадошининг Манчестер клубларидан бирига ўтаётгани ҳақида айтди
Ads

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳимоячиси Дарио Срна Украина кубоги финалида “Динамо” Киев устидан қозонилган ғалабадан сўнг бразилиялик жамоадоши Фред билан ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида жонли эфирга чиқди ва унинг яқин кунларда Манчестер клубларидан бирига ўтаётгани ҳақида айтди.

“Олға, Бразилия! “Шахтёр” – чемпион, Фред эса Манчестер клубларидан бирига ўтмоқда. “Манчестер Юнайтед”ми ёки “Манчестер Сити”? Келинг яхшиси буни унинг ўзидан сўраймиз”, - дейди хорватиялик футболчи.

Бироқ, Фред бу саволга жавоб беришни истамади.