Срна "Шахтёр"дан кетмасликка қарор қилди
Донецкнинг “Шахтёр” клуби сардори Дарио Срна қишки трансфер даврида жамоасини ўзгартириш фикридан қайтганлигини билдирди.
“Мен аввал ҳам айтганман ва ҳозир ҳам айтаман “Шахтёр” менинг юрагимда. Мен “Шахтёр”да қоламан ва бу қароримдан мамнунман.
Юрагим “Шахтёр”да қолишни ва “кончилар” билан чемпионатда ғолиб чиқишим кераклигини айтди. “Барселона” билан нима бўлганини изоҳлаб ўтирмайман, чунки бу профессионалликка тўғри келмайди. Муҳими мен энг тўғри қарорни қабул қилдим”, - дейди хорватиялик футболчи Футбол 1 телеканалига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Срнанинг “Шахтёр” билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. 34 ёшли футболчи 2003 йилдан буён “кончилар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Аввалроқ Срна “Барселона” билан келиша олмаганидан сўнг фаолиятини Қатар ёки Хитой чемпионатида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар