Станоевич: Бугунги ғалаба ўзгача қувонч бағишлади

Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари куч синашди. Қизиқарли кечган беллашув Қарши клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. 

Дастлаб, Драган Черан рақибдан тўпни олиб қўйди ва Банашакка тўпни узатди. Пшемислав эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол этди. 42-дақиқада Ойбек Бозоров ажойиб ҳаракатларидан сўнг Қувватов дарвозаси томон зарба берди ва мувозанатни тиклади. 66-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Нуриллоевнинг узатмасидан сўнг Станоевич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, "Насаф" Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди. 

Ўйиндан сўнг "аждарлар" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди: 

- Бизни қандай баҳс кутиб турганини яхши билардик. Кетма-кет учинчи йил Суперкубокда "Пахтакор"га қарши майдонга тушмоқдамиз. Аввалги икки сафар мағлуб бўлгандик, бугунги ғалаба ўзгача қувонч бағишлади. Мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида доим ғалаба учун ўйнаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javli Ruzimuradov
25/08/2023 08:15
Яшавор Марко!!!!!!