Статистика бу мавсум АПЛда
Ads

Хабарингиз бор “Ливерпуль” кеча ўз майдонида “Ньюкасл”ни 4:0 ҳисобида енгди ва биринчи даврани мағлубиятсиз якунлади.

АПЛ расмий твиттери тарқатган хабарга кўра Юрген Клопп жамоаси биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаган тарихдаги тўртинчи жамоага айланди. Бундан аввал бундай натижани фақатгина “Арсенал” (2003/04), “Манчестер Юнайтед” (2010/11) ва “Манчестер Сити” (2017/18) қайд этган холос. Эътиборлиси, ушбу жамоаларнинг барчаси ўша мавсумларда чемпион бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда 51 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.