Стефанос Циципас: Мен Надаль билан ўйнамоқчи эдим
Ads

Грециялик Стефанос Циципас Барселона мусобақасининг яккалик баҳслари учинчи даврасида муваффақиятсизликка учради.

Стефанос ушбу босқичда германиялик теннисчи Ян-Леннард Штруффга 4:6, 6:3, 2:6 ҳисобида кутилмаганда мағлуб бўлди.

Шу тариқа Штруффа "Barcelona Open Banc Sabadell" турнирининг чорак финалида испаниялик Рафаэль Надаль билан рақобатлашадиган бўлди.