Стэн Вавринка учинчи даврага йўл олди
Ads

Швейцариялик теннисчи Стэн Вавринка "Катта дубулға" туркумина кирувчи Франция очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида зафар қучди.

У мазкур босқичда чилилик Кристиан Гаринга қарши кортга чиқди. Париж шаҳрида ўтган ушбу ўйинда, Стэн 6:1, 6:4, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Вавринка турнирнинг учинчи даврасида болгариялик Григор Димитров, ёки хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқади.