Стерлинг АПЛ чемпионлиги ҳақида: Бу Гвардиоланинг меҳнатлари
"Манчестер Сити" клуби вингери Рахим Стерлинг АПЛда қўлга киритган чемпионликдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жудаям хурсандман. Айнан чемпион бўлиш учун бу жамоага ўтганман. Иккинчи марта Англия чемпионлигини қўлга киритганимдан бахтлиман, бу мен учун фаолиятимдаги фантастик кун бўлди.
Бизда ажойиб мураббий ва кучли руҳият бор. Бугун биз нариги ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бу Гвардиоланинг меҳнати. У билан бирга ишлашдан бахтиёрман”, - дейди англиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг “Манчестер Сити” сафига 2015 йил “Ливерпул”дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар