Стерлинг ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра ушбу номга "Манчестер Сити" ҳужумчиси Рахим Стерлинг лойиқ кўрилди. Айтиш керакки, англиялик футболчи "Аталанта"га қарши ўйинда 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ном учун Стерлингдан ташқари шунингдек Килиан Мбаппе (ПСЖ), Пауло Дибала ("Ювентус") ва Алекс Окслейд-Чемберлен ("Ливерпуль") каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!