Стерлинг: Менинг голларим совринларсиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас

“Манчестер Сити” клуби форварди Рахим Стерлинг жамоаси соврин ютмаса, унинг голлари ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини айтди.

“Менинг голларим совринларсиз ҳеч нарсани англатмайди, аммо, ғалабадан сўнг урган голларим менга роҳат бағишлайди. Жамоамиз иштирок этаётган ҳар қандай мусобақада фақат ғалаба учун ўйнайди. Бу Англия премьер-лигаси, Англия кубоги ва Чемпионлар лигаси”, - дейди Стерлинг.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!