Стерлинг ўзи ўқиган мактаб болаларига "Уэмбли"даги ўйин учун 550та чипта совға қилди
“Манчестер Сити” клуби форварди Рахим Стерлинг “Уэмбли”да бўлиб ўтадиган Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган “Брайтон”га қарши баҳсга ўзи тақсил олган мактабнинг 550 нафар ўқувчисига ўз ҳисобидан чипта олиб берди.
Маълумот учун, Стерлинг Англияга 5 ёшида Ямайкадан кўчиб келган. У ўқиган мактаб ҳозир Ark Elvin Academy деб номланади. Таъкидлаш керакки, ушбу мактабнинг қарийб 92 фоиз ўқувчиларини этник кам давлат вакиллари ташкил этади. Ўқувчиларнинг 36 фоизига бепул овқат берилади. Ушбу мактабда 50дан ортиқ тилда сўзлашишади.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ва “Брайтон” жамоалари ўртасидаги ўйин 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Фикрлар