Стерлинг ва Двалашвилини курашда қийнаган ўзбек жангчиси уларнинг қай бири кучли эканлигини айтди

  • 18 февраль, 15:32
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Суҳроббек Отажонов UFCнинг ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифаси собиқ чемпиони Алжамейн Стерлинг ҳамда ушбу дивизионни ТОП жангчиси Мераб Двалашвили билан машғулотларда иштирок этиб, спарринг жангларда ҳар иккисига жиддий қаршилик кўрсатган эди ва қайсидир маънода уларни кураш борасида қийнаб ҳам қўйганди.

Биз ушбу жараёнлар борасида ва уларнинг кучли жиҳатлари ҳақида спортчимизни фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало, “Октагон 55” турниридаги ажойиб ғалабангиз билан табриклаймиз!

- Раҳмат.

- Сиз Алджо Стерлинг ва Мераб Двалашвили билан кураш борасида беллашиб кўрдингиз. Уларнинг кучли жиҳати нимада экан?

- Ҳа, улар билан бир неча маротаба кураш тушдик. Мерабга тўхталадиган бўлсак, биздан у қадар кучлидек кўринмади. Баъзи вазиятларда ундан яхшироқ эканман. Унинг айнан мендан кучли жиҳати, анча тажрибали эканлигида деб айта оламан.

- Алджо ва Двалашвили билан ҳам куч синашдингиз. Айтингчи, уларнинг ўзаро жангида кимнинг имконияти юқори, деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, бу саволни жавоби қийин. Чунки иккиси ҳам ўз вазн тоифасида жаҳоннинг энг кучли спортчилари ҳисобланади. Менимча 60/40 Стерлинг кучлироқ деб ўйлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!