Стерлинг Яя Турени ортда қолдирди

“Манчестер Сити” форварди Рахим Стерлинг кеча АПЛнинг 35-туридан ўрин олган “Брайтон”га (5:0) қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

25 ёшли англиялик футболчи “шаҳарликлар” сафидаги 63-, 64- ва 65-голини урди. Шу тариқа, у “Сити”нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида Яя Турени (62) ортда қолдирди ва 2-ўринга чиқиб олди.

Бу борадаги энг мутлақ рекордчи эса Серхио Агуэро ҳисобланади. Аргентиналик форвард “Сити” сафида премьер-лигада 180 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!