Стипе Миочич: "Темир Майкни синдириб ташлашади"
Оғир вазн тоифаси(120 кг)да собиқ UFC чемпиони Стипе Миочич блогер Жейк Пол ва бокс афсонаси Майк Тайсон жанги ҳақида гапирди.
"Бу тўқнашувни интиқлик билан кутяпман. Менимча, Жейк дунёни ларзага келтиради. У "Темир Майк" ни синдириб ташлайди. Мен Пол билан фахрланаман", - дея Стипенинг сўзларини келтирди "Middle Easy" портали.
Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ва Жейк Пол (10-1, 7 КО) жанги 16 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар