Стипе Миочичнинг жароҳат олгани ростми? У Жон Жонс билан жанг қила олмайдими?
Таниқли журналист ва UFC инсайдери Ариэль Хельвани америкалик ММА жангчиси Стипе Миочичнинг жароҳат олгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Стипе Миочичнинг жароҳат олгани ва Жонсга қарши жанг қилмаслиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга умуман тўғри келмайди", - деб ёзди Хелвани ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида (собиқ Twitter).
Эслатиб ўтамиз, Миочич(20-4) дастлаб "UFC 295" турнирида Жон Жонсга қарши октагонга чиқиши керак эди. Аммо Жонс(27-1-1 N/C) машғулотларда жароҳат олгани боис жанг бекор бўлганди.
Фикрлар