Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Лига Кубоги чорак финалининг 3-бахсига хуш келибсиз. Бугун биз сиз билан "Сток Сити" - "Тоттенхем" бахсини биргаликда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

Сток Сити

  • Джордан Томпсон 53'

АФЛ Кубоги round_Quarter Finals

23/12/2020, 22:30

1
:
3
Тугади

Тоттенхэм

  • Гарет Бэйл 22'
  • Бен Дэвис 70'
  • Харри Кейн 81'

Стадион: Bet365 Stadium 0 томошабин

45'
90'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Сизлар билан бирга Жалолиддин Қобилжонов бўлди. Ҳайр соғ ва саломат бўлинг!

  • 90+3'

    Лопеснинг зарбасини Льорис қийинчиликсиз ушалб олди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    "Тоттенхэм" майда паслар билан ўйинни чўзмоқда

  • 84'

    Ламела рақиб футболчисини йиқитди

  • 81'

    ГОООООООЛ! Харри Кейн ҳисобни ишончли кўришинга келтириб қўйди. Ҳимоячининг хатосидан сўнг Сиссоко тўпни Кейнга узатди. У кучли зарба билан тўпни дарвозага "миҳлаб" қўйди

  • 76'

    Голдан руҳланган Моур шогирдлари яна олдинга боришмоқда

  • 70'

    ГООООООООЛ! Бен Дэвис "шпорлар"ни олдинга олиб чиқди. Бен узоқ масофадан ерлатиб кучли зарба йўллади, дарвозабон қанча отилмасин тўпга етиб бора олмади

  • 68'

    Кейн рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, арба бермоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйнади

  • 65'

    "Тоттенхэм" сафида иккита ўзгариш: Алли ўрнига Ло Чельсо, Моура ўрнига эса Сиссоко туширилди

  • 59'

    "Тоттенхэм"да қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Сон воқеалар ривожидан илгарилаб кетганди

  • 53'

    ГООООООООЛ! "Сток Сити" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Жордан Томсон. Флетчернинг ажойиб узатмасини 34-рақамли футболчи дарвозага жойлаб қўйди. Дастлабки аниқ зарба ва гол!

  • 52'

    Ниҳоят, иккинчи бўлимда "Сток" ҳам ҳужумга ўтишни бошлади

  • 50'

    Деле Аллига нисбатан қоида бузилди

  • 47'

    Лукас Моура жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    "Тоттенхэм" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайди. Бэйл ўринга Сон туширилди

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 42'

    СЕЕЕЕЙЙЙВ! Дарвозабон яна Аллининг кучли зарбасини қайтаришга эришди. "Сток" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда

  • 36'

    "Сток" дарвозабони жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Аллининг яқин масофадан йўллаган зарбасини посбон оёқлари билан қайтарди

  • 32'

    "Сток Сити" сафида мажбурий ўзгариш бўлади. Фокс ўйинни давом эттира олмади унинг ўрнига Флетчер туширилди

  • 30'

    "Сток Сити" ҳимоячиси Коллинс огоҳлантирилди

  • 27'

    ВУУУҲ! Гаретнинг бурчак зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чариб юборди.

  • 22'

    ГОООООООЛ! Гарет Бэйл учрашувда ҳисобни очди. Винкснинг узатмасини уэлслик футболчи сакрамай бош билан дарвозага жойлаб қўйди

  • 17'

    Лукас Моуранинг Бэйлга узатмаси кучлироқ  чиқди ва  дарвозабон биринчи бўлиб тўпни эгаллаб олди

  • 12'

    ВУУУҲ! Хойбергнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

  • 9'

    Кутилганидек "шпорлар" ўйинда тўлиқ устунлик қилмоқда, бироқ ҳозирча гол етишмаяпти

  • 5'

    Бэйлга нисбатан қоида бузилди. Жаримадан йўллаган зарбани яна ҳимоячилар қайтарди

  • 2'

    Моуранинг бурчакдан узатган тўпини "Сток" ҳимоячилари қайтариб юборди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари бироздан сўнг  Англия Лига Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сток Сити" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)