“Сток Сити” Батленднинг нархини маълум қилди
The Telegraph нашри хабар беришича, “Сток Сити” раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Жек Батлендни сотиб юборишга тайёр.
Манбада келтирилишича, клуб 26 ёшли кипернининг трансфер баҳосини 30 миллион евро дея баҳоламоқда. Батленд 2013 йилдан буён “Сток Сити”да тўп суриб келмоқда. Ўз навбатида дарвозабон ҳам ёзда АПЛга қайтишни истамоқда.
Ҳозирда унга “Кристал Пэлас” ҳамда “Борнмут” клублари томонидан қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар