Стол тенниси. Аёллар терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Пхончхан шаҳрида 3 сентябрдан старт олган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати доирасида айни дамга келиб, жамоавий йўналишда кучлилар сараланди.

Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг маълум қилишича, мусабақада аёллар терма жамоамиз кучли ўнликдан жой олиб, келаси йил ушбу мамлакатнинг Пусан шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Эркаклар жамоамиз эса чемпионатни 15-ўринда якунлади.

Эртага ҳамюртларимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларидаги иштироки билан мусобақани давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, мусабақа лицензион ҳарактерга эга бўлиб, унда эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий, шунингдек, аралаш-жуфтлик дастурида ғалаба қозонган давлатлар Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади. Терма жамоамиз мазкур турнирда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда.

Эркаклар:

Зоҳид Кенжаев
Абдулазиз Анорбоев
Қутбилло Тешабоев
Шоҳруҳ Искандаров

Аёллар:

Розалина Ходжаева
Римма Молаканова
Меҳринисо Норқулова
Марҳабо Магдиева.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа 10 сентябргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!