Стол тенниси. Эркаклар терма жамоамиз Осиё чемпионатида 17-ўринни эгаллади
Астанада стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда йигитларимиз жамоавий дастурда Шри-Ланкани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 17-поғонада иштирокларини якунлашди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Афсуски, жуфтлик дастури улар учун омадсиз ўтди. Чемпионатда қатнашган ҳар икки жуфтлигимиз, шунингдек, микст дастуридаги стол теннисчиларимиз ҳам имкониятни бой беришди. Қизларимиздан Н.Тожихонова / А.Ҳасанова тандеми дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтди. Энди улар эртага С.Ода / С.Ёко (Япония) жуфтлигига қарши баҳс олиб боришади. М.Магдиева / А.Камалова эса А.Мухержи / С.Мухержи (Ҳиндистон) жуфтлиги билан куч синашади.
Бугун кун давомида ҳамюртларимиз яккалик дастурида дастлабки саралаш босқичидаги иштирокларини ўтказишади.
Фикрлар