Стол тенниси. Вакилларимиз Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқди!

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатига чиқиш учун Марказий Осиё саралаш турнирининг жамоавий баҳслари якунланди.

Унда ўсмир қизларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон стол теннисчиларга қарши ҳаракат қилди. Шиддатли кечган учрашувларда ўзбекистонлик ёш стол теннисчиларга озгина омад етишмади ва афсуски 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Бироқ терма жамоамиз финалда мағлуб бўлганларига қарамасдан, Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилишга эришди.

Шунингдек, Мусобақанинг йигитлар ўртасидаги баҳсларда терма жамоамиз 3-ўрин учун ўтган баҳсда Туркманистон термасини 3-0 ҳисобида енгди.

Ўзбекистон стол тенниси федератасияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!