"Странджа", Финал: Шаҳзод Музаффаровда кумуш медаль!
"Странджа" турнирининг навбатдаги финал жангида -57 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шаҳзод Музаффаров рингга кўтарилди. Ушбу боксчимизга ҳал қилувчи тўқнашувда ҳиндистонлик Сачин рақиблик қилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Шаҳзод Музаффаров одатда -54 кг вазн тоифасида ҳаракат қилар эди. Бу гал эса юқорида таъкидлаб ўтганимиздек битта юқори вазнда ҳаракат қилди. У бу вазн тоифасида ҳам чиройли ва ажойиб ҳаракатлари билан финал остонасига етиб келган эди. Албатта, ушбу жанг анчагина қизиқарли тарзда кечди ва якунда афсуски юртдошимиз 5:0 ҳисобида мағлубиятга учоради ва кумуш медаль билан кифояланди.
Олдинда бизни бир қатор юртдошларимиз иштирокидаги жанг кутиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар