"Странджа": Абдумалик Ҳалоков қозоғистонлик боксчини мағлуб этди!

София шаҳрида “Странджа” турнирининг чорак финалларидан ўрин олган баҳсларда навбатдаги вакилимиз рингга кўтарилди. Яна бир -60 кг вазн тоифасидаги номдор боксчимиз абдумалик Ҳалоков Қозоғистон вакили Руслан Кузеубаевга қарши жанг қилди. Тўлиқ раундлар мобайнида устунлик қилган вакилимиз якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал босқичига йўл олди. Олдинда бизни яна бир қатор вакилларимизнинг жанги ўрин олган. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!