"Странджа" турнири. Ҳамюртимиз Қозоғистон вакилини мусобақадан чиқариб ташлади
Бугундан Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77 "Странджа" халқаро турнири бошланди. Илк кунги учрашувлардан 7 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди.
Юришимизни -50 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Асилбек Жалилов бошлаб берди. У қозоғистонлик Бекзат Алдамжаровга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жангда Асилбек рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, биз олдинда яна бир вакилимиз Абдулазиз Жўрақулов ҳамда Муҳаммадсабир Базарбай Уулу (Қозоғистон) тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар