"Странжа-2021". Бобоусмон Батуров арманистонлик рақибини мағлуб этди
Батуровдан ғалаба!
Хабарингиз бор, Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири давом этмоқда.
- 69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров арманистонлик рақиби Мадоян Гургенни ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Таъкидлаш жоизки, вакилимиз рақибини иккинчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.
Бугун шунингдек, яна 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар