Странжа. Бугун боксчиларимиз финалда рингга кўтарилади
"Странжа" турнирида бугун дастлабки 10 та вазн тоифасида финаллар ўтказилади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дмир Абдикадир (Қозоғистон) 17:00дан бошлаб
-57 кг: Абдумалик Халаков - Хавьер Диас (Болгария) 17:10дан сўнг
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ярослав Харциз (Украина) 17:30дан сўнг
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кристиан Николов (Болгария) 21:10дан сўнг
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария) 21:25дан сўнг
Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та вазнда финал йўлланмасини қўлга киритган.
+92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов эртанги дастурда олтин медаль учун жанг ўтказади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар